Сенатор дам олиш кунлари пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилгани юзасидан Божхона қўмитасига сўров юборди
Сенатор Божхона қўмитаси контрабандани аниқлаш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилгани ҳақида хабар берган бўлишига қарамай, дам олиш кунлари аҳоли томонидан пиротехника воситаларининг кенг қўллангани юзасидан қўмитага сўров юборди.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига янги йил кунлари пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилгани юзасидан сенатор сўровини юборди.
Унда пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳолатлардан, айниқса, кексалар, беморлар, ёш болалар ва бошқа тоифадаги фуқароларнинг байрам кунлари тинчлиги бузилгани, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама этилиб, фойдаланувчиларнинг божхона органларига эътирозлари баён қилингани айтиб ўтилган.
Шунингдек, сўровда божхона органлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ кўплаб қонунбузарликлар бартараф этилгани ҳақида ОАВ орқали чиқишлар қилингани, янги йилда эса бундай чоралар кутилган самарани бермагани қайд этилди.
Шулардан келиб чиқиб, сенатор Божхона қўмитаси раисидан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш ва олиб чиқиш ёки ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар нима сабабдан тўлиқ бартараф этилмаётгани, мазкур воситаларнинг ноқонуний айланишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани юзасидан маълумот тақдим этишини сўраган.
Шу билан бирга, қонунчиликда бу борада қандай бўшлиқлар мавжудлиги, қайд этилган қонунбузарликларни тўлиқ бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан тезкор равишда амалга ошириладиган чоралар ҳақида маълумотлар, шунингдек, Олий Мажлис Сенатига тегишли таклифлар тақдим этиш сўралди.
Ўзбекистонда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024