Жаҳон | 12:56 / 09.01.2024
2542
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия Google’ни Россия ва Беларус мустақил матбуотини тарғиб қилишга чақирди

Еврокомиссия беларуслик журналистларнинг агрегаторлар цензура чекловларини ҳисобга олишидан шикоят қилган сўровига реакция билдирди.

Фото: James Arthur Gekiere/Belga/dpa/picture alliance

Еврокомиссия Google, Meta ва бошқа технология компанияларини Россия ва Беларус мустақил ОАВга агрегаторларда улар хабарларини ҳукуматпараст нашрлар материалларидан юқорироқ илгари суриш орқали ёрдам беришга чақирди, деб ёзади Financial Times газетаси 8 январ, душанба куни.

Нашр маълумотларига кўра, таъқиблар туфайли мамлакатни тарк этган беларуслик журналистлар Еврокомиссияга тегишли сўров билан чиққан. Журналистларнинг таъкидлашича, алгоритмлар Беларус цензура чекловларини ҳисобга олади, режим тарғиботини чекламайди, шунингдек, Беларус тилидаги мақолаларни индексламайди. 

«Дезинформацияга қарши кураш ва ОАВ эркинлигини тарғиб қилиш - бир танганинг икки томони, биз йирик технология компаниялари иккаласини ҳам қилишини истаймиз», - дея Еврокомиссия раиси ўринбосари Вера Йоурова сўзларини келтиради Financial Times. Нашрнинг ёзишича, Йоурова ушбу мавзуни Google вакиллари билан муҳокама қилган. 

Financial Times сўровига жавобан Google компания «сиёсий қарашларни ҳисобга олмайдиган тарзда ўз қоидаларини яратиш ва қўллаш учун барча саъй-ҳаракатларни» амалга ошираётганини маълум қилди. Meta Еврокомиссия чақириқларига изоҳ бермади. 

Мавзуга оид