Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ставкаси 1,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинди
Юридик шахслар мол-мулк солиғи ставкаси сақланиб қолди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, кўп квартирали уйларда жойлашган кўп квартирали уй мулкдорларининг умумий мол-мулки юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиққа тортилмайди.
Юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблаш мақсадида объектларга нисбатан солиқ солинадиган база 1 квадрат метр учун қуйидаги минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
- Тошкент шаҳрида – 3 млн сўм;
- Нукус ва вилоят марказларида – 2 млн сўм;
- бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 1,2 млн сўм.
Кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир.
Мавзуга оид
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
09:12 / 14.09.2024
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
13:02 / 28.08.2024