Ўзбекистон | 15:35 / 10.01.2024
6093
1 дақиқада ўқилади

Андижонда «валютчик» ушланди

У 10 минг долларни 124,2 млн сўмга айирбошлаётганида қўлга олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Р. ва бошқалар фуқаро Ғ.А.га жами 10 минг АҚШ долларини 124,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид