Ўзбекистон | 19:11 / 10.01.2024
8868
1 дақиқада ўқилади

Гўдак фарзандига азоб берган эркак қамоқда сақланмоқда — Болалар омбудсмани 

Унинг гаров эвазига ҳибсдан озод этилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга зидлиги таъкидланмоқда. 

Гўдак фарзандига нисбатан турли шаклдаги қийнаш ва унинг ҳаётини хавфга солувчи ҳаракатлар қилган эркак қамоқда сақланмоқда. Унинг гаров эвазига ҳибсдан озод этилгани ҳақида ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. 

Қайд қилинишича, эркакка нисбатан Жиззах шаҳар ИИБ томонидан 2023 йил 21 декабр куни Жиноят Кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а,б» бандлари, 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибида ушланиб, ҳибсда сақланмоқда. 

Шу билан бирга, эркак томонидан боланинг онасига муттасил тазйиқ ўтказилгани инобатга олиниб, 2023 йил 28 декабрда онага ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзандининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган. 

Мавзуга оид