Ўзбекистон | 15:50 / 10.01.2024
6367
1 дақиқада ўқилади

Орол денгизи қуриган тубини кўкаламзорлаштириш бўйича навбатдаги мавсумга тайёргарлик бошланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш бўйича навбатдаги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, 2018 йилда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича кенг кўламли давлат дастури бошланган

Ушбу ташаббуснинг мақсади - сув ҳавзаси қуриши натижасида юзага келган экологик офат оқибатларини юмшатишдан иборат. Ўтган йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлигининг саъй-ҳаракатлари натижасида Орол денгизининг суви қуриган туби ҳудудида чўл ўсимликларидан улкан ўрмонлар барпо этилди. 

Яқин кунларда экиш мавсумининг навбатдаги жараёни бошланади.

Сўнгги ҳафталарда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Муҳандислик муҳофазаси ва қурилиш-тиклаш ишлари бош бошқармаси ходимлари томонидан авиация ёрдамида экиладиган саксовул уруғлари тайёрланмоқда.

Мавзуга оид