Ўзбекистон | 18:27 / 10.01.2024
3426
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Наманган вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди 

11-16 январ кунлари аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди. 

Фото: Getty Images

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 11-16 январ кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда. 

Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари), шунингдек, Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади. 

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёт чоралари кўриш сўралмоқда.

Мавзуга оид