Отаси «МВД»да ишлашини айтиб йўл-ҳаракати қоидаларини бузган йигитга чора кўрилди
Унинг отаси Ички ишлар вазирлигида эмас, «Ўздонмаҳсулот» АЖда ишлаши ва ўзи ҳали вояга етмагани аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ва ЙПХ ходимлари тўхтатганда «МВД»даги Бекзод аканинг ўғиллариман», деган йигитнинг видеоси тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва «МВД»даги «Бекзод аканинг ўғли» топилган.
Маълум бўлишича, видеодаги йигит 2006 йилда туғилган Иззатуллаев Асилбек Бекзод ўғли бўлиб, бу ўсмир машинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб, қоидабузарликлар содир этиб юрган.
Суриштирувларда қоидабузарнинг отаси Тўхтаев Бекзод Иззатуллаевич ИИВда эмас, балки «Ўздонмаҳсулот» АЖда ишлаши аниқланган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир бошқаларга тегишли турли машиналарни бошқариб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Видеолардан бирида у Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида машина тезлигини соатига 176 километрга етказганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, қоидабузарнинг онасига МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима солинган.
Аввалроқ Наманганда отасига тегишли Equinox машинасини бошқариб 4 та қоидабузарлик содир этган ўсмирга қонуний чора кўрилганди.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
12:14 / 11.10.2024
“Яна нечта бола йўлларда ўлиши керак?” – кўпайган авариялар ҳақида катта суҳбат
13:45 / 09.10.2024