Ўзбекистон | 08:32 / 11.01.2024
7042
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосида РМ2,5 зарралари миқдори ЖССТ тавсияларидан 17 баробар ошиб кетди

Пайшанба куни эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу ЖССТ тавсиясидан 17 баробар юқори. Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 8-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Kun.uz

11 январ куни соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори (0,001 дан 2,5 микрометргача) 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 17 баробар (5 мкг/м3) кўп. Бу ҳақда «Ўзгидромет» автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таяниб хабар бермоқда

Пайшанба куни соат 8:00 да РМ10 зарраларининг таркиби 191,4 мкг / м3 ни ташкил этди, у СанЭҚваН 0293−11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.

СО углерод оксиди (автомобиллар ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,8 мг/м3 ни ташкил этди, бу ҳам СанЭҚваН 0293−11 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади, дейилади хабарда. 

IQAir веб-сайтида соат 8:20 да Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади, ҳаво даражаси - «зарарли».

Мавзуга оид