Ўзбекистон | 18:36 / 12.01.2024
27156
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири ўринбосарларидан бири ишдан кетди

Яҳёжон Абдулҳақов 2021 йил февралидан буён вазир ўринбосари – тергов департаменти раҳбари эди. У бошқа ишга ўтаётгани айтилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари – тергов департаменти раҳбари Яҳёжон Абдулҳақов лавозимини тарк этдиди. У бошқа ишга ўтаётгани айтилган.

Абдулҳақов 2019–2021 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2021 йил февралида вазир ўринбосарига айланганди.

Эндиликда унинг ўрнига ким вазир ўринбосари бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Қайд этиш керакки, ушбу истеъфо Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши тадбирлар ўтказилиши фонида бўлмоқда.

Мавзуга оид