Машарипов: «Ҳозирги жамоанинг устунлиги — етакчиларга қараб қолмаган. 2019 йилги таркибдан ном бўйича эмас, жамоа сифатида яхшироқмиз»
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«2-бор Осиё Кубогида қатнашаман. Бундан мамнунман. Мусобақага тайёрмиз. Бизни қўллаб-қувватлагани мухлислар етиб келгани ҳам хурсанд қилади.
2019 йилги таркиб билан таққосласак, унда Одил Аҳмедов, Игнатий Нестеров ва Анзур Исмоилов каби катта номлар кўп эди. Ҳозир ўша таркибдан мен ва Отабек Шукуров бормиз холос. Лекин ҳозирги жамоада услуб, тартиб-интизом ва ишонч бор. Жамоа сифатида аввалгидан яхшироқмиз.
Жамоа яхши шаклланди. Буни ЖЧ саралашидаги Эрон билан ўйин (2:2) ҳам исботлади. Шунинг учун бизни ва мухлисларимизни ёрқин турнир кутмоқда, деб ўйлайман. Камида кучли тўртликка киришимиз керак. Аввалгига қараганда мухлислар ҳам бизга кўпроқ ишонишмоқда.
Шомуродов ва Алиқулов йўқлиги? Ҳозирги жамоанинг устунлиги — 1-2 футболчига қараб қолмаган. Баъзида биздан кўра захирадан тушган футболчилар самарали ҳаракат қилишмоқда. Авваллари 1-2 етакчимиз бўларди ва уларнинг ўйини қовушмаса, ютқазиб қўярдик. Менимча, ҳозир жамоа сифатида ишончлироқмиз.
Бу сафар таркибда Осиё Кубогида дебют қиладиганлар кўпдир, аммо уларнинг аксарияти клубида ва ёшлар жамоаларида катта ўйинларда қатнашишга улгурди. Ҳаяжонланган ёшларга, албатта, биз ёрдам берамиз», — дейди яримҳимоячи матбуот анжуманида.
Ўзбекистон — Сурия баҳси 13 январ куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.
Мавзуга оид
12:25 / 09.10.2024
Машарипов: «Эрондан кучлимиз. Рақибнинг заиф томонлари ҳақида эса гапирмайман, чунки бу ерда эронлик журналистлар ҳам ўтирибди»
13:48 / 07.10.2024
Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқармайди
18:25 / 01.10.2024
Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА ва Эронга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум бўлди
22:01 / 17.09.2024