Тошкент-Истанбул йўналишида парвоз қилган самолётда йўловчи вафот этди
Парвоз чоғида унинг соғлиғи ёмонлашган, аммо биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай жони узилгани таъкидланмоқда.
11 январ куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Истанбул йўналишида парвоз қилган самолёт Туркиянинг Анқара шаҳрига фавқулодда қўнди.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. 1946 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси юрак хуружига учраган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Элчихона ватандошга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатгани ва марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.
Аввалроқ, самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги, коронар қон оқими ёмон бўлган одамлар парвоздан ўзини тийгани маъқуллиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:03 / 19.09.2024
Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди
02:16 / 18.09.2024
Туркияда кўзни бўяшда ишлатилган 8,2 минг йиллик тошқалам топилди
16:00 / 17.09.2024
Хавфлардан огоҳлантириш ва миграцияни тартибга солиш – Ўзбекистон ва Туркия нималарга келишди?
20:39 / 16.09.2024