Ўзбекистон | 10:40 / 12.01.2024
4214
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқаронинг ҳисоб рақамидан 460 млн сўм ечиб олган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзгатилган. ИИББ бошқа жабрланган фуқаролардан мурожаат қилишни сўрамоқда.

Фото: Видеодан кадр

Фуқаролардан бири бошқармага мурожаат қилиб, оз номига очилган омонат ҳисоб рақамида бўлган 460 млн сўм номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини малум қилган ва ушбу шахсларни топиб, қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳ азолари ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум бўлишича, улар жабрланувчининг шахсий малумотларини қўлга киритган ҳолда унга тегишли пулларни мобил иловалар орқали ечиб олган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзгатилган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан жиноий гуруҳнинг бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид