Ўзбекистон | 11:59 / 12.01.2024
4653
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда иккита кўча транспорт ҳаракати учун қисман ёпилди
Бинкат ва Рихсилий кўчалари қисман ёпилди. Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу ишлар доирасида Бинкат кўчаси тўлиқ, Рихсилий кўчаси 2024 йил 12 январ соат 10:00 дан 14 январ 21:00 гача қисман ёпилди.
Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024