Жаҳон | 07:55 / 15.01.2024
8247
2 дақиқада ўқилади

Фредерик X Даниянинг янги қироли бўлди

Қиролича Маргрете II Копенҳагенда тахтдан воз кечиши ҳақидаги ҳужжатни расман имзолади.

Фото:REUTERS / Wolfgang Rattay

Дания қироличаси Маргрете II 14 январ, якшанба куни Копенҳагендаги Кристиансборг саройида тахтдан расман воз кечиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. Шундан сўнг, мамлакат бош вазири Метте Фредериксен Маргрете II нинг ўғлини янги қирол - Фредерик X деб эълон қилди. 

83 ёшли Маргрете II 2023 йил 31 декабрда ўзининг янги йил нутқида тахтдан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилди. 14 январ санаси бу қадам учун тасодифан танланмаган. 

Бундан роппа-роса 52 йил аввал, 1972 йил 14 январда Дания тахтига Маргрете II ўтирганди. Фақат унинг амакиваччаси - Британия қироличаси Елизавета II Европада узоқроқ ҳукмронлик қилди, у 70 йил тахтда ўтирганидан кейин 2022 йил 8 сентябрда вафот этди. 

Маргрете II тушунтирганидек, тахтдан воз кечиш қарорига унинг 2023 йил февралида ўтказилган бел операцияси сабаб бўлган. Операция муваффақиятли ўтди, аммо Маргретега кўра, бу унинг тахтдаги истиқболлари ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Дания қироличаси тахтдан воз кечиш ниятини эълон қилганида, унинг нутқини тинглаш учун Копенҳагендаги Амалиенборг саройи олдида тўпланган одамлар қарсак чалиб юборди.

Мавзуга оид