Ўзбекистон | 11:17 / 16.01.2024
27276
1 дақиқада ўқилади
Навоийда аномал совуқ кузатилди
16 январ куни тонгда вилоят шимолидаги “Оқбайтал” кузатув станциясида 17 даража совуқ қайд этилди.
Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 17 даражагача пасайди. Бу ҳақда Навоийгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 январдан 16 январга ўтар кечаси вилоятнинг Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида 6-12 даражагача, шимолий Қизилқум ҳудудларида жойлашган «Оқбайтал» метеорологик станциясида эса 17 даража совуқ кузатилган. «Оқбайтал»да тупроқ юза қатламидаги минимал ҳарорат 27 даража совуққа етган.
Шунингдек, шимолий ҳудудларда 1-7 см қалинликда қор қоплами сақланиб турибди. Куннинг кеча-кундузлик ўртача ҳарорати, шу кун учун хос бўлган кўп йиллик меъёр кўрсаткичлардан 1-8 даража паст бўлган.