20 млн долларлик талон-торож ишида гумонланаётган Эркин Мансуров очиқда экани маълум бўлди
Марказий банкнинг Бухоро вилоят бош бошқармаси бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилган. Шу билан бирга, у ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугун, 17 январ куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 90-сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган суратлардан кўринишича, сессияда Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров ҳам иштирок этган.
Эркин Мансуров ўтган йили охиридаги коррупцияга қарши кураш тадбирлари доирасида қўлга олинган эди. У ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида гумонланаётганди.
Kun.uz манбасига кўра, Мансуров ноқонуний кредит ажратиш орқали қарийб 20 млн доллар миқдоридаги пул маблағлари талон-торож қилингани ҳолати бўйича фигурантлардан бири деб кўрилган.
17 январ куни Марказий банк ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, Эркин Мансуров лавозимидан олинмаган ва айни пайтда ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттирмоқда.
Прокуратура тизимидаги манбаларга кўра, МБнинг Бухоро вилояти бўйича бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланган..
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024