Журналист Михаил Довлатовни ушлаган шахсларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
«Новости Узбекистана» (nuz.uz) нашри мухбири Михаил Довлатов билан боғлиқ ҳолатга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Идора ахборотида таъкидлашича, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳамда журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан қўриқланади.
14 январ куни Михаил Довлатов журналистик суриштирув олиб бормоқчи бўлганида Тошкент шаҳри, Учтепа тумани ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Маълум қилинишича, журналист Учтепа тумани 11-даҳада яшовчи фуқаролардан келиб тушган сўров бўйича вазиятни ёритишга борган. Мухбирнинг сўзларига кўра, шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари уни 2-сонли ички ишлар идорасига олиб кетишган ва маъмурий иш қўзғатишган.
Бироқ, кейинчалик унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш суд қарорига кўра тугатилиб, журналистнинг бузилган ҳуқуқи тикланган эди.
Мавзуга оид
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
20:56 / 20.10.2024