Ўзбекистон | 09:45 / 18.01.2024
5056
2 дақиқада ўқилади

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди 

Ўзбекистон президентининг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фото: Alamy

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди.

Улар: 

– яширин иқтисодиёт кўламини кескин қисқартириш орқали мамлакатда соғлом рақобат ва хусусий бизнесни ривожлантириш;
– яширин иқтисодиёт шаклланишининг турли схемалари, хуфиёна ишлаб чиқариш ва ноқонуний молиявий оқимларга барҳам бериш орқали иқтисодий барқарорликни ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
– иқтисодиётдаги хуфиёна айланмаларга қарши курашувчи давлат органлари фаолиятининг аниқ йўналишларини белгилаш орқали масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;
– кенг жамоатчиликда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш.

Асосий мақсад:

– қонунга итоаткор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиётни репрессив йўл билан эмас, балки уларни рағбатлантириш механизмлари ва амалий кўмак бериш орқали кўламини камайтириш;
– жазолов чораларини кучайтиришдан воз кечган ҳолда инсофли тадбиркорни ҳимоя қилиш, уларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ҳамда бизнес ривожига тўсиқ бўлувчи коррупцион омилларга барҳам бериш ҳисобланади.

Мавзуга оид