Ангренда ДУК масъуллари амалда бажарилмаган ишлар учун 670 млн сўмни ўзлаштириб юборишди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси билан жиноят иши қўзғатилган
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширувда давлат унитар корхонаси масъулларининг жинояти аниқланган.
Маълум қилинишича, “А.И.Э.” ДУК масъул шахслари “У.А.” ЯТТ билан тузилган шартномага асосан экскаватор хизматлари ижараси учун кўрсатилган ишлар бажарилмаган бўлса-да, ЯТТ “У.А.” томонидан 670 млн сўмлик ишлар (хизматлар) бажарилгани ҳақида электрон ҳисоб-фактурага сохта маълумотлар киритилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади
09:51 / 07.07.2024
Ангренда машинани соатига 157 км тезликда бошқарган аёлга чора кўрилди
16:12 / 06.07.2024
Ангренда аёл машинани аҳоли пунктида соатига 157 км тезликда бошқарди
13:24 / 28.06.2024