Фан-техника | 21:11 / 22.01.2024
29718
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда робот суд ижрочиси ишга туширилди 

Суд қарорлари ижроси жараёни автоматлаштирилган тарзда ташкил қилинди. 

Фото: Казинформ

Қозоғистон Адлия вазирлиги Хусусий суд ижрочилари палатаси билан ҳамкорликда Тараз шаҳрида оптималлаштирилган ижро процессларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳасини ишга туширди. 

Бугунгача фуқаролар жаримани ўз вақтида тўламаган тақдирда, хусусий суд ижрочисига жариманинг 25 фоизигача тўлашлари шарт эди. Энди бу хизматни робот бепул амалга оширади, деб хабар берди Kazinform. Янги лойиҳа туфайли фуқаролар 2 миллиард тенге маблағни тежаши мумкин. 

Тизим алгоритми қуйидагича ишлайди:

- Бош прокуратуранинг Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун 50 кун ичида тўланмаган жарималарни ундириш тўғрисида қарор юборади;

- Робот 5 календар кун ичида талабни бажариш зарурлиги ҳақида SMS-хабар юборади;

- Агар жарима ихтиёрий равишда тўланмаса, тизим хусусий суд ижрочисига ижро варақасини таклиф қилади;

- Тўлов ўз вақтида амалга оширилган тақдирда, ижро иши қўшимча харажатларсиз тугатилади. 

Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, Қозоғистоннинг бутун ҳудудида жорий қилиниши режалаштирилган.

Мавзуга оид