Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистонда ис газидан вафот этди
Фарғоналик 32 ёшли аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳиндистоннинг Ҳаряна штати, Сонипат шаҳридаги дам олиш масканларидан бирида ўзбекистонлик аёл жасади топилди. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Сонипат шаҳри полицияси билан боғланиб, воқеа тафсилотларини аниқлаб олди.
Қайд қилинишича, марҳум фарғоналик М.А. исмли 32 ёшли аёл бўлиб, у ва яна бир шахс ис газидан заҳарлангани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритиш бўйича тезкор суриштирув ва тиббий экспертиза ишлари давом эттирилмоқда.
Дипломатия миссияси мазкур ҳодиса бўйича тергов-суриштирув жараёнини назоратга олгани таъкидланмоқда. Марҳумнинг яқин қариндошлари бу ҳақда хабардор қилинган. Шунингдек, зарур бўлган барча консуллик-ҳуқуқий амалиётлар бажарилиб, марҳумнинг жасадини қисқа вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
17:32 / 19.12.2024