Самарқандда ноқонуний тилла қазувчилар 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаб ишлатди
Улар ўғирланган электр энергиясини ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишда фойдаланилган ускуналарда ишлатган.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ноқонуний тилла қазувчилар жуда катта миқдордаги электр энергиясини ўғирлаб ишлатган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қўшработ туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб олиб, жами 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024
Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
19:09 / 28.10.2024