Тошкентда ҳокимларнинг 60 та қарори судда ҳақиқий эмас деб топилди
2023 йилда энг кўп бекор қилинган қарорлар Тошкент шаҳри ва Чилонзор тумани ҳокимларига тегишли.
Тошкент шаҳри ҳокими, шунингдек, туман ҳокимларининг 60 та қарори судда ҳақиқий эмас деб топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов маълум қилди.
Қайд қилинишича, 2023 йилда Тошкент шаҳри ва туман ҳокимларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича 220 та иш кўриб чиқилган. Шундан 60 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган. 120 таси талаб бўйича рад қилинган.
Суд раиси маълумотига кўра, қарорларнинг ҳақиқий эмас деб топилиши борасида туманлар кесимида Чилонзор тумани ҳокими, умумий кўрсаткич борасида эса Тошкент шаҳри ҳокими етакчи ҳисобланади.
Жумладан 2023 йил якунлари бўйича Бектемир, Юнусобод, Яшнобод, Янгиҳаёт, Миробод тумани ҳокимларининг биттадан қарори, Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманлари ҳокимларининг 3 тадан, Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг 4 та, Олмазор тумани ҳокимининг эса 7 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Бу борада туманлар бўйича етакчилик Чилонзор ҳокимида бўлиб, ўтган йил давомида унинг 10 та қарори ҳақиқий эмас деган суд қарори қабул қилинган.
Қўшимча қилинишича, Тошкент шаҳри ҳокими ҳам суд эътирозига сабаб бўлган ва ҳақиқий эмас деган тамғага эга 23 та қарор қабул қилган.
Мавзуга оид
09:10
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
15:05 / 12.11.2024