Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди
Президент томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун имзоланди.
Фуқаролар давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи фуқаролардан олдиндан ундирилмасдан, ушбу бож тўлови ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундирилади.
Шунингдек, мазкур божнинг миқдори камайтирилмоқда ва эндиликда БҲМнинг 70 фоизини ташкил этади (илгари 1 БҲМ бўлган).
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2024 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024