Ўзбекистон | 14:32 / 25.01.2024
4202
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура электр тармоғига ноқонуний уланиш юзасидан мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатди

Прокуратура органлари томонидан электр тармоғига ноқонуний уланиш юзасидан 1037 та жиноят ва 41 500 та маъмурий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди.

Иллюстратив фото

Ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ  назорат текширувлари ўтказилиши натижасида 24 та жиноят, 61 та маъмурий ва 39 та интизомий ишлар қўзғатилиб, судларга 126 та даъво аризалари, корхона ва ташкилотларга 38 та тақдимномалар киритилди.

24 минг 79 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилган, 11 минг 905 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мониторинг давомида прокуратура аралашуви талаб қиладиган жами 1 минг 78 та танқидий материаллар аниқланган. Уларнинг барчаси кўриб чиқилиб, тегишли муносабат ва баёнотлар берилган. 

34 та қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Мавзуга оид