Жаҳон | 13:42 / 25.01.2024
7762
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда вейплар сотуви тақиқланди

Қозоғистон парламенти хориждан электрон сигареталар (вейп)ларни олиб кириш, республикада ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тақиқловчи қонунни қабул қилди.

Фото: Freepik

Ҳужжатда қонунбузарлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Унга кўра:

  • вейпларни сотиш учун максимал жазо - 50 суткагача қамоқ;
  • олиб кириш ва тарқатиш учун - 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш;
  • жиноий гуруҳ томонидан ёки ўта йирик миқдорда ёхуд такроран содир этилган ўша ҳаракатлар учун - 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Бундан ташқари, тиббиёт ходимларига беморнинг индивидуал хусусиятларига қараб энг яхши даволаш усулларини танлаш имкониятини бериш учун тиббий ёрдам кўрсатишда клиник протоколлардан мажбурий фойдаланиш истисно қилинади.

Тадқиқотларга кўра, Қозоғистонда ҳар иккинчи мактаб ўқувчиси вейп ва бир марталик ишлатиладиган тамаки маҳсулотларини сотиб олади. 

Ҳафтада камида бир марта вейп ва бир марталик тамаки маҳсулотларини харид қилиш бўйича сўровда қатнашган респондентлар орасида 21 ёшгача бўлган пойтахт ёшлари етакчи бўлди, иккинчи ўринда - Олмаота, учинчи ўринни Уст-Каменогорск эгаллади.

Мавзуга оид