Ўзбекистон ва Хитой мултимодал контейнер ташувларини бирга амалга оширишга келишиб олди
Хитой билан мултимодал контейнер ташувлари ривожлантирилади.
Хитойнинг Шандонг провинцияси Цзинан шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, «Темирйўлкарго» АЖ ва Хитойнинг Shandong Port Logistics Group Co., Ltd компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Shandong Port Logistics Group Co., Ltd компанияси раиси Ван Вэй, транспорт ва логистика муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов, «Темирйўлкарго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Ойбек Жабборов иштирок этди.
Томонлар порт ва логистика ресурсларига таянган ҳолда, мултимодал контейнер ташувларини биргаликда амалга ошириш, бутун логистика жараёнида ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.
Тадбир сўнгида Shandong Port Logistics Group Co., Ltd компанияси ҳамда «Темирйўлкарго» ўртасида мавжуд логистик имкониятлардан фойдаланиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Мазкур компания юк айланмаси бўйича Хитойда 1-ўринда, дунёда эса 3-ўринда туради.
Мавзуга оид
20:23 / 21.09.2024
Хитойда илк бор пандаларнинг «қайта дастурлаштирилган» илдиз ҳужайралари олинди
21:07 / 20.09.2024
Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин
22:28 / 19.09.2024
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Хитой билан урушга тайёргарлик режасини эълон қилди
21:34 / 16.09.2024