Ўзбекистон | 11:19 / 27.01.2024
4210
1 дақиқада ўқилади

Божхона қўмитаси йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли органлар қаторига киритилди 

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуни билан Божхона қўмитаси ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари қаторига кирди.

Фото: Kun.uz

Қонуннинг 12-моддасига кўра, қуйидагилар Божхона қўмитасининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари ҳисобланади:

  • божхона постлари ҳудудларида йўл ҳаракатини ташкил этиш;
  • божхона постлари ҳудудларини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан таъминлаш;
  • чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва ҳайдовчилари Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетаётган ҳайдовчилардан ёки бошқа шахслардан Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарималар ундирилишини таъминлаш.

Божхона қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қонун 2024 йил 21 июлдан кучга киради.

Мавзуга оид