Исроилда ишлаб чиқилган об-ҳаво прогнози услуби Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин
Тел-Авив шаҳрида Исроилда ишлаб чиқилган об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришнинг ноёб услубини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг Emnotion компанияси бош директори Иля Шапиро билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида Исроил компанияси томонидан яратилган ноёб технологияларга асосланган об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларини прогнозлаштириш платформасини Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Иля Шапиронинг таъкидлашича, компания прогнозлари 80 фоиздан ортиқ аниқлиги ҳамда юқори даражадаги ўлчамлари билан ажралиб туради. Бу профилактика чора-тадбирларини ўз вақтида режалаштириш ва экстремал об-ҳаво ўзгаришлари сабабли келиб чиқадиган зарарни камайтириш имконини беради.
Учрашув якунида Emnotion компаниясининг прогнозлаштириш услуби синовларини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:46 / 14.11.2024
15 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
10:27 / 13.11.2024
14 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин
16:38 / 12.11.2024