Ўзбекистон | 20:14 / 29.01.2024
10376
1 дақиқада ўқилади

Намангандан Москвага учган самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди 

Парвоз пайтида йўловчилардан бирининг тоби қочган. 

29 январ куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Наманган – Москва йўналишида парвоз қилган самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. 

Қайд қилинишича, парвоз пайтида йўловчилардан бирининг тоби қочган, шундан сўнг экипаж захира аэропорти бўлмиш Тошкентга қўниш ҳақида қарор қабул қилган. Аэропортга тиббий ёрдам хизмати чақирилгани таъкидланмоқда. 

Аввалроқ, самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Мавзуга оид