Тожикистон президенти аҳолини икки йиллик озиқ-овқат захирасини тўплашга чақирди
Эмомали Раҳмон дунёда иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг кўпайиши, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви бу масалани айниқса долзарб қилиб қўяётганини алоҳида таъкидлади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат аҳолисини икки йиллик озиқ-овқат захираларини яратишга чақирди.
«Сўнгги йилларда мен ҳар доим айтганман, мамлакатдаги ҳар бир оила икки йилга етадиган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши керак», деди президент ҳар йили нишонланадиган Сада байрами шарафига юборилган табригида.
Раҳмон дунёда иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг кўпайиши, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви бу масалани айниқса долзарб қилиб қўяётганини алоҳида таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, икки йилга мўлжалланган озиқ-овқат захираларини яратиш, унинг фикрича, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим чорасига айланади.
«Ҳар бир инсон янада кўпроқ меҳнат қилиши, ер-сувдан унумли ва оқилона фойдаланиши, имкон қадар кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариши, миллий стратегик мақсад – мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини муҳофаза қилишга ўз ҳиссасини қўшиши зарур», деб таъкидлади президент.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
08:47 / 30.08.2024