Ўзбекистон | 20:12 / 30.01.2024
9051
2 дақиқада ўқилади

“Янги цемент заводлари қуришни тўхтатиб қўямиз” – Азиз Абдуҳакимов

Республикада 47 та цемент заводи бўлиб, шундан 23 таси ишлашдан тўхтаган. Янa 25 тасининг 90 фоизи фаолияти экологик талабларга жавоб бермаётгани аниқланган.

Ўзбекистонда янги цемент заводлари қуришга мораторий эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилди.

Ҳозир мана қарор қабул қилиндики, Ўзбекистонда янги цемент заводларини қуришга балки мораторий эълон қиламизми, тўхтатиб қўямиз. Бундан ташқари биз ҳамма цемент заводларини ўрганиб бошладик”, – деди Абдуҳакимов. 

Вазирнинг берган маълумотига кўра, Ўзбекистонда айни дамда 47 та цемент заводи мавжуд. Уларнинг 23 таси экологик талабларга жавоб бермагани ёки бошқа сабабга кўра тўхтатилган.

Қолган 25 тача корхонани ўрганганимизда деярли 90 фоизининг фаолияти экологик талабларга жавоб бермаётганини аниқладик. Бу бўйича ҳар бир корхонага тегишли огоҳлантириш ва ўзимизнинг чораларимизни бердик”, – деди экология вазири.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев янги цемент заводлари қуришни таклиф этаётган мутасаддиларни танқид қилган эди.

Мавзуга оид