Жамият | 20:47 / 31.01.2024
14603
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда хотинини тандирда тириклайин ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди

У 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Сурхондарё вилояти, Музработ туманида хотинини тириклайин тандирда ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди. 

Қайд қилинишича, С.К. исмли эркак хотинини хиёнат қилганликда айблаб, эр-хотинлик муносабатларига киришмай қўйгани учун қасддан ўлдиришни режалаштирган. 

У уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, турмуш ўртоғи ошхонада тандирга ўт ёқаётган вақтида унинг кўкрак қафасига мушт тушириб, ёниб турган тандирга тириклайин ташлаб юборган. Шундан сўнг, тандирнинг ичига ўтин ва ёниши мумкин бўлган бошқа ашёларни ташлаган ва жиноий режасини охиригача амалга ошириш мақсадида ошхонанинг эшигини ёпиб қўйган. 

Суд тиббий экспертизаси аёлнинг танаси 100 фоиз термик куйганини аниқлаган. Унинг ўлимига «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир жароҳатлар» сабаб бўлгани кўрсатилган. 

Суд эркакни Жиноят кодексининг 97-моддасси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Шунингдек, жазонинг дастлабки 3 йилини турмада, қолган қисмини умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Мавзуга оид