Жаҳон | 23:42 / 01.02.2024
11295
2 дақиқада ўқилади

Исроил сулҳга рози, ҲАМАС муносабати ҳам ижобий — Қатар ТИВ

Ғазо секторида икки ойга оташкесим эълон қилиниши мумкин. 

Фото: AP/Ohad Zwigenberg

Қатар ТИВ матбуот котиби Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорийнинг айтишича, Исроил расмийлари Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш шартларига рози бўлган. Қатар келишув шартларининг дастлабки ижобий тасдиғини Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатидан ҳам олган. Бу ҳақда Қатар телеканали Al Jazeera хабар берди. 

28 январ куни Қатар, АҚШ ва Миср вакиллари Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида вақтинчалик сулҳ тузиш бўйича келишувни якунлаётгани маълум бўлди. Битим икки босқични ўз ичига олади ва Ғазо секторида икки ой давомида ўт очилишини тўхтатади. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровга олинган болалар, аёллар, қариялар ва ярадорларни озод қилади. Бунинг эвазига Исроил фаластинлик маҳбусларни озод қилади. Битим, шунингдек, Ғазо секторига етказиладиган янги гуманитар ёрдам ҳажмини белгилайди. 

1 феврал куни Ал-Ҳадат телеканали ҲАМАС ҳаракати Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларни босқичма-босқич озод қилишга рози бўлганини хабар қилди. ҲАМАС аввалроқ келишувга фақат маҳбусларни тўлиқ озод қилиш шарти билан розилигини билдирган эди. Ҳаракат, шунингдек, Исроилдан узоқ муддатли қамоқ жазосини олганларни озод этилишини талаб қилмаслигини билдирди. Телеканал таъкидлаганидек, ҲАМАС вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича якуний қарорга келгани йўқ. Ўз навбатида Исроил 114 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди.

Мавзуга оид