Жаҳон | 17:11 / 01.02.2024
15522
5 дақиқада ўқилади

Россия ва Украина ўртасида Ил-76 ҳалокатидан кейинги илк асирлар алмашинуви. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 707-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Путин Белгород яқинидаги Ил-76 самолёти Американинг Patriot ракетаси билан уриб туширилганини айтди. Шу билан бирга, у Украина ҚК самолётни эҳтиётсизлик туфайли уриб туширган бўлиши мумкинлигини қайд этган.
  • Россия ва Украина Ил-76 ҳалокатидан кейин илк бор «195 га 195» схемасида асирлар алмашинувини ўтказди. Украина президенти 207 киши қайтарилганини маълум қилган.
  • ЕИнинг беш давлати етакчилари — Германия канцлери Олаф Шолц, Дания бош вазири Метте Фредериксен, Чехия бош вазири Петр Фиала, Эстония бош вазири Кая Каллас ва Нидерландия бош вазири Марк Рютте — Украинани қуроллантириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақиришди ва Европа ўқ-дори етказиб бериш ваъдаларини тўлиқ бажара олмаганини тан олишди.
  • Россия мудофаа вазирлиги Қрим томонга 20 та ракета учирилгани ҳақида хабар берди. Шундан 17 таси Қора денгиз устида, яна учтаси яриморол ҳудудида уриб туширилган.
  • РФ қўшини Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. Украина ҚК Миколайив, Запорижжя, Днипропетровск, Кировоград ва Харкив областлари устида 20 та дрондан 14 таси уриб туширилгани ҳақида маълум қилган. Қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.
  • Санкт-Петербургда «Невский мазут» заводи ҳудудига учувчисиз учар қурилма қулади. Губернатор Александр Беглов буни «кучишлатар тузилмалар эътибор қаратиши керак бўлган ҳодиса» деб атаган.
  • Давлат думаси охирги ўқишда армия тўғрисида «фейк» тарқатишда айбдор деб топилганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Асирликдан қайтарилган украиналиклар

РФ мудофаа вазирлиги 31 январ куни Украина томони Россияга 195 нафар ҳарбий асирни қайтарганини маълум қилди; идора маълумотига кўра, Москва ҳам шунча кишини Киевга қайтарган. «Озод этилган ҳарбий хизматчилар Россия ҳаво-космик кучлари ҳарбий-транспорт самолётлари орқали Россия мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассаларида даволаниш ва қайта тикланиш учун Москвага олиб борилади. Барча озод этилганларга зарур тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади», — дейилган хабарда. 

Шу билан бирга, Володимир Зеленский Украинага 207 нафар ҳарбий қайтганини маълум қилган. «Нима бўлишидан қатъи назар қайтарамиз. Асирга тушган ҳеч бир кишини ёддан чиқармаймиз. Хоҳ ҳарбий, хоҳ тинч аҳоли вакили бўлсин. Барчани қайтаришимиз керак. Бунинг устида иш олиб бормоқдамиз», — деган Украина президенти.

Украинага қайтган ҳарбий асирлар. Съёмк жойи ошкор этилмаган
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Фургондаги ёзув: «Озод этилганлар»
Украина президенти матбуот хизмати
Украиналик озод этилган ҳарбий қариндошлари билан телефон мулоқоти чоғида йиғламоқда
Danylo Pavlov / AP / Scanpix / LETA

Харкив ўққа тутилиши

30 январ куни кечқурун Харкив области ҳарбий маъмурияти Олег Синегубов россияликларнинг дронлари Харкив бўйлаб зарбалар берганини хабар қилди — снарядлар Салтивка районидаги турар жой биносига ҳам тушган. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг маълумотига кўра, Слободский районида иккита кўп қаватли уйнинг деразалари тўкилган. «Уч киши жароҳатланган — уларнинг барчасида жароҳат енгил шаклда», — деб хабар қилган шаҳар раҳбари. 

Россия дрони зарбасидан шикастланган дорихона биноси
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / ABACAPRESS / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин миномётчилари

Миномёт снарядларини тайёрлаётган украин аскари
Ignacio Marin / Anadolu / Getty Images
Украиналик аскар миномётни россияликларнинг Бахмут йўналишидаги позицияларига зарба бериш учун тайёрламоқда
Ignacio Marin / Anadolu / Getty Images
Ignacio Marin / Anadolu / Getty Images
Донецк областида Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган бино
Ignacio Marin / Anadolu / Getty Images

Мавзуга оид