Ўзбекистон | 09:13 / 02.02.2024
6245
1 дақиқада ўқилади

Январда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

Давлат статистика агентлиги 2024 йилнинг январ ойи учун палов индексини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 29 500 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (28 600 сўм) ва Самарқанд (27 000 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 19 700 сўмдан сотилган.

Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:

  • Қорақалпоғистон Р. – 23 600 сўм
  • Андижон вилояти – 24 400 сўм
  • Бухоро вилояти – 28 600 сўм
  • Жиззах вилояти –25 000 сўм
  • Қашқадарё вилояти – 26 500 сўм
  • Навоий вилояти – 24 000 сўм
  • Наманган вилояти – 19 700 сўм
  • Самарқанд вилояти – 27 000 сўм
  • Сурхондарё вилояти – 25 600 сўм
  • Сирдарё вилояти – 22 800 сўм
  • Тошкент вилояти – 24 500 сўм
  • Фарғона вилояти – 21 500 сўм
  • Хоразм вилояти – 27 200 сўм
  • Тошкент шаҳри – 29 500 сўм

Мавзуга оид