Жамият | 19:45 / 06.02.2024
16089
1 дақиқада ўқилади

МИБ кубалик аёлни турмуш ўртоғи билан яраштириб қўйди

Суд ҳужжатига асосан кубалик Л.Б. фойдасига вояга етмаган фарзанди учун ўзбекистонлик турмуш ўртоғидан алимент ундириш белгиланганди. 

Фото: МИБ ахборот хизмати

МИБнинг ёрдами билан кубалик фуқаро турмуш ўртоғи билан ярашди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, МИБнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига суд ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Н.дан асли Куба давлатидан бўлган ундирувчи  Л.Б. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган. 

Давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтириш ва тарғибот тадбирлари давомида ижро иши юритуви тамомланиб, оила яраштирилишига эришилган.

Олдинроқ Тошкентда уч нафар собиқ хотинидан алимент қарздорлиги учун 15 суткага қамалган эрнинг қарзларини унинг 4-хотини тўлагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид