Спорт | 22:06 / 08.02.2024
25912
1 дақиқада ўқилади

«Сивасспор» клуби Азизбек Турғунбоев трансферини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир футболчиси Осиё кубогидан кейин легионерга айланди.

Фото: AFP

«Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Азизбек Турғунбоев фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди. «Сивасспор» клуби 29 ёшли ҳужумкор яримҳимоячининг трансферини эълон қилди.

Турғунбоев Осиё кубоги-2023да 5 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилди. У ўтган мавсум Суперлигада 24 ўйинда 5та голга муаллифлик қилиб, якунда «Пахтакор» билан чемпионликни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи Туркияда легионер ҳисобланмайди. «Сивасспор» клуби Туркия Суперлигасида 24-турдан кейин 30 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид