Ўзбекистон | 10:24 / 09.02.2024
4624
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этди

Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 4,1 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди.

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 4,1 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотлари йўналишида 2,8 млн тонна гўшт (тирик вазнда), 12 млн тонна сут, 8,5 млн дона тухум етиштирилган.

2023 йилда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:

  • дон маҳсулотлари – 8,4 млн тонна;
  • картошка – 3,6 млн тонна;
  • сабзавотлар – 11,6 млн тонна;
  • полиз экинлари – 2,4 млн тонна;
  • мева ва резаворлар – 3,1 млн тонна;
  • узум – 1,7 млн тонна.

Мавзуга оид