Ўзбекистон | 09:56 / 10.02.2024
20433
1 дақиқада ўқилади

Наманганда каналга тушиб кетган Нексия-2 олти кундан кейин топилди

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Фото: Видеодан кадр

Наманган вилоятида Поп ва Мингбулоқ туманларини боғловчи каналга Нексия-2 машинаси тушиб кетган. ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 феврал куни содир бўлган.

Нексия-2 ҳайдовчиси машинани Мингбулоқ туманидан Поп тумани Тўда қишлоғи томонга олиб ўтиш учун паромга чиқарган. Бироқ у тажрибасизлик қилган ва машина каналга тушиб кетган.

Машина ичида бўлганлар ҳодиса содир бўлган пайтда машинадан чиқиб олишган. Нексия-2 эса оқиб кетган. Машинани қидириш ишлари олти кун давом этган ва у 2024 йил 9 феврал куни 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчи машина каналга тушиб кетган пайтда ундан чиқиб олишга муваффақ бўлган.

Мавзуга оид