Самарқандда аҳолига имтиёзли нархда сотилган газ пулини ўзлаштирган туман газ идораси ходимлари ушланди
Тўрт нафар ходим октябр ва ноябр ойларида аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган пулларни талон-торож қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Тойлоқтумангаз” бўлими суюлтирилган газ тарқатиш хизмати ходимларининг жиноий ҳаракатлари аниқланган.
Тўрт нафар ходим И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябр-ноябр ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024