«Ўзгидромет» янги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
«Ўзгидормет» 12–14 феврал кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи 12 февралда +11...+16 даража, 13–14 февралда +11...+16 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 12 февралда +12...+17 даража, 13–14 февралда +15...+20 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 12–13 февралда +12...+17 даража, 14 февралда +15...+20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 13–14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 12 февралда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси –1...+4 даража, кундузи +1...+6 даража, 13 февралда кечаси 0...–5 даража, кундузи +3...+8 даража, 14 февралда кечаси –3...+2 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:10 / 08.11.2024
Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
10:33 / 08.11.2024
9 ноябр куни учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
11:18 / 07.11.2024
8 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 18 даражагача кўтарилади
15:40 / 06.11.2024