Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+10, кундузи +12…+24 даража бўлади. Жума куни эса совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 12–15 феврал кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида феврал ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳарорат 12–13 феврал кунлари кечалари +3...+8 даража, кундуз кунлари +12...+17 даражада бўлади. 14-15 февралда бундан ҳам илиқроқ ҳаво кузатилади: ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +19...+24 даражагача илийди. Бундай ҳарорат фони феврал ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқори.
Бундай қуруқ об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 16 феврал куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15...+20 даражагача бироз пасаяди.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли–ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +3...+2 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–16 февралда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Шамол тезлиги айрим жойларда баъзида 23–28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 феврал куни қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 12–16 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12–13 февралда кечалари +3...+8 даража, кундуз кунлари +12...+17 даража, 14–15 февралда кечалари +5...+10, кундуз кунлари +19...+22 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:10 / 08.11.2024
Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
10:33 / 08.11.2024
9 ноябр куни учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
11:18 / 07.11.2024
8 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 18 даражагача кўтарилади
15:40 / 06.11.2024