Британия Ўзбекистондаги графит конларини ўзлаштиришда иштирок этиши мумкин
Британия компаниялари бу соҳадаги янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётгани маълум бўлди.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида «Uzbekistan Business Consultants» компанияси бошқарувчи директори Питер Маргейттс билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий сармояларни жалб этиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Питер Маргейттс Британия компаниялари Ўзбекистонда графит конларини излаб топиш, ушбу жабҳада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, 2 феврал куни Қашқадарё вилоятига ишчи сафари жуда самарали кечган. «Сафар давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан музокаралар ўтказдик. Шунингдек, Ўзбекистондаги конларда давлат хусусий шериклик асосида ҳаётга тадбиқ этиладиган сармоявий лойиҳалар тақдимоти билан танишдим», деди у.
Учрашув якунида мазкур соҳада инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилган.
«Uzbekistan Business Consultants» компанияси Британияда рўйхатга олинган. Компания Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида савдо, инвестициялар соҳаларида консалтинг хизматларни кўрсатишга ихтисослашган.
Мавзуга оид
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024
Буюк Британия ёлланма гуруҳлар ва Скрипални заҳарлаганларга қарши санкциялар қўллади
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
15:55 / 05.11.2024