Ўзбекистон | 10:00 / 15.02.2024
4211
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Устувор вазифамиз – ишончли уйлар барпо этиш”: FDG “Fayzli Hayot” турар жой мажмуаси концепциясини тақдим этди

Комфорт-класс замонавий комплекси 7-метро бекати ва Compass савдо марказига яқин ҳудудда жойлашган.

Турар жой мажмуаларини лойиҳалаш ва қуришда FDG оилавий қадриятлардан илҳомланиб, қулайлик, функционаллик ва ишончлиликка эътибор қаратади. Асосий мақсад – ўзаро уйғунликдаги қулай макон қуриш ва анъаналарга бўлган ҳурмат.

“Fayzli Hayot” – бу ҳар инсоннинг замонавий эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини инобатга олиб яратилган лойиҳа. 

Комплекс ўзида энг яхши жиҳатларни мужассам этган. Биринчидан, 7-метро бекати ва Compass савдо марказига яқин масофадаги қулай жойлашув. Шунингдек, Қўйлиқ бозори, масжид, дўконлар, дорихоналар, кафелар, болалар боғчалари ва тиббиёт марказларига яқинлиги ҳам афзаллик беради.

FDG “Fayzli Hayot” ва ўзининг бошқа турар жой комплекслари учун концепция танлаётганда нималарга аҳамият беради?

Биринчи ўринда, компания яшаш учун қулай муҳит яратиш тамойилига амал қилади. Бунинг учун биз Тошкент аҳолиси турмуш тарзини диққат билан кузатиб борамиз ҳамда эски шаҳар ва совет биноларининг меъморий хусусиятларини ўрганамиз. Одамларнинг идеал уй ҳақидаги тасаввурлари, маҳаллий ҳудуднинг қайси элементларини афзал кўришлари ва ўз ҳовлиларида қандай қулайликларни кўришларини тушунишга интиламиз. Масалан, эски шаҳардаги уйлардан илҳомланиб, “Fayzli Hayot” турар жой мажмуаси биринчи қаватидаги хонадонлар олд қисмида ички ҳовли қисмини яратдик. Бу ерга чорпоя ўрнатиш ва очиқ ҳавода меҳмонларни кутиб олиш мумкин бўлади, - дейди FDG тижорат директори Сергей Потапов.

Турар жой мажмуаси ичида тоза ҳавода машқ қилиш имкониятини берадиган кўп функцияли машғулот майдони мавжуд. Бундан ташқари, турар жой ҳовлисида турли ёшдаги болалар учун хавфсиз ўйин майдончалари ташкил этилган бўлиб, у ерда ота-оналар учун дам олиш ҳудудлари ҳам ташкил этилган.

Бонус сифатида турар жой ҳудудига чинор ва эман дарахти кўчатлари экилади. Бу дарахтлар иссиқда қуёшдан сақланиш ва микроиқлимни сақлаб туришга ёрдам беради.

“Fayzli Hayot” комплекси ички ҳовлиси 

– “Fayzli Hayot” турар жой мажмуаси ички майдони ҳар бир оила аъзосининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бу ерда 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган ёш болалар учун алоҳида зоналар ташкил этилган. Улар ўйин майдончаси ва скалодром элементлари бўлган арқон шаҳарча мажмуасида вақтларини мароқли ўтказишлари мумкин. Комплекснинг яна бир ўзига хослиги шундаки, қўшнилар учрашадиган кичик амфитеатр ташкил этилишидир. Ишончимиз комилки, аҳил қўшничилик муҳити турар жой мажмуаси учун муҳим омилдир, - дейди FDG тижорат директори Сергей Потапов.

“Fayzli Hayot” турар жой бинолари деразаларга кўпроқ қуёш нури тушиши ҳисобга олиниб лойиҳалаштирилган. Шу сабабли хонадонлар қулай ва шинам бўлади. Ушбу қулайлик қўшимча ёруғлик манбаларини тежаш имконини беради.

Турар жой мажмуаларини яратишда FDG қандай концепцияга амал қилади?

– Компаниянинг асосий устувор йўналиши – ишончли уйлар қуриш. Минтақа сейсмик фаоллигини ҳисобга олган ҳолда, компания биноларнинг зилзилага бардошлилик даражасига жиддий ёндашади. Масалан, “Fayzli Hayot” комплекси 8-9 балли стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб чидамлилик кучига эга. Иккинчидан, ўз ваъдаларини бажара оладиган қурувчи бўлиш биз учун жуда муҳимдир. Учинчидан, қулай муҳит яратиш. Қулайликнинг аҳамияти ҳовли ҳудудида ҳам, жамоат жойларида ҳам ва бевосита хонадонларда ҳам кўринади. FDG аҳолининг эҳтиёжлари ва талабларига жавоб берадиган қулай, функционал муҳитни яратишга алоҳида эътибор қаратади, - дейди FDG тижорат директори Сергей Потапов.

“Fayzli Hayot” турар жой мажмуаси – ҳар бир инсон файзи ошадиган маскан. FDG комплекси сиз ва яқинларингиз фаровонлиги ҳақида қайғуради.

Сайт: fdg.uz

Телефон: +99878-777-01-01

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид