Шолц Европа Иттифоқи аъзоларини Украина учун кафолатлар бўйича келишиб олишга чақирди
У 2024 йилда Киевга қўшимча 7 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга ваъда берди.
Германия канцлери Олаф Шолц Европа Иттифоқи давлатларини Украина билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик битимлари тузишга чақирди. Бу ҳақда у хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси чоғида баёнот берди.
«Бир нарса аниқ: биз европаликлар ҳозир ва келажакда хавфсизлигимиз учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак», деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Politico.
Шолц Германия томонидан Украинани сезиларли даражада қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Чунки у «Россияга қарши ишончли, тийиб турувчи фактор» ҳисобланади. У 2024 йилда Киевга қўшимча 7 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга ваъда берди.
«Мен Европанинг бошқа пойтахтларида ҳам худди шундай қарорлар қабул қилинишини жуда хоҳлайман», деди Германия канцлери. У, шунингдек, иқтисодий танглик даврида мудофаа харажатларининг ошиши билан боғлиқ сиёсий қийинчиликларни тан олди: «Бу осон эмаслигини биламан. Бу ерда танқид ҳам бор, Москва эса оловни кучайтирмоқда», деди Шолц.
16 феврал куни Германия канцлери ва Украина президенти Володимир Зеленский Киев учун хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга эришди. Германия бундай ҳужжатни имзолаган иккинчи давлатга айланди. Илгари Буюк Британия, Германиядан кейин эса Франция ҳам шундай қилган.
Ҳужжат ўн йилга мўлжалланган бўлиб, саккиз қисмдан иборат - хавфсизлик, ҳарбий ва иқтисодий ёрдам соҳасидаги ҳамкорлик, ислоҳотлар ва сиёсий ҳамкорлик, «келажакдаги тажовуз» ҳолатларида қарши чора-тадбирлар, шунингдек, икки томонлама муносабатлар ва Украинанинг Европа интеграцияси.
Мавзуга оид
12:28
WSJ: Трамп Киевга 20 йил давомида НАТОга аъзо бўлмаслик шартини қўйиши мумкин
11:56
ГФР мухолифати етакчиси Шолцга ишонч тўғрисидаги вотумни тезлаштиришни талаб қиляпти
20:40 / 07.11.2024
Google хариталардан Украинадаги ҳарбий объектлар тасвирини олиб ташлади
12:47 / 07.11.2024