Ўзбекистон | 15:54 / 19.02.2024
7264
1 дақиқада ўқилади

Айрим ҳайдовчилар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши кераклиги белгиланди

“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Фото: Kun.uz

Қонунга кўра, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • иш берувчидан ҳаракатланиш йўналиши, ташиладиган юк ҳақида, ўз ҳаёти ва соғлиғи учун мавжуд бўлган таҳдид тўғрисида, зарарли ва (ёки) хавфли омиллар таъсиридан ўзининг ҳимоя қилинишига доир чора-тадбирлар ҳақида ишончли ахборот олиш;
  • шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитларни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
  • ўз ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазиятда, ташишни рад этиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида малакасини ошириш ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш;
  • меҳнат вазифаларини бажариш чоғида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;
  • иш берувчининг йўл ҳаракати соҳасидаги ғайриҳуқуқий қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.

Мавзуга оид