Дания бош вазири: Биз барча артиллерияни Украинага топширдик
Метте Фредериксен фикрича, Европа Киевни қўллаб-қувватлаш учун етарлича ҳаракат қилмаяпти. Дания «барча артиллериясини» Украинага топширди, деди Скандинавия қироллиги бош вазири.
Европа зудлик билан ўқ-дориларга муҳтож бўлган Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириши керак. Бу ҳақда Дания бош вазири Метте Фредериксен 18 феврал, якшанба куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида (MSC) муҳокамалар чоғида айтиб ўтди.
«Биз ишонч ҳосил қилишимиз керакки, шанба куни (24.02.2024), бу уруш бошланганига икки йил тўлганида, Украина кўпроқ юкларни олади», - дея ҳукумат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради Даниянинг Jyllands-Posten интернет нашри. Фредериксеннинг аниқлик киритишича, у Киевни ўқ-дорилар, артиллерия, узоқ масофага учувчи ракеталар, учувчисиз учоқлар ва F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш учун коалиция доирасидаги кўмакнинг кучайишини назарда тутяпти.
Сиёсатчи сўзларига кўра, Европа давлатлари «Украина узоқ муддатда Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиши учун Киевни қисқа вақт ичида керакли нарсалар билан таъминлаши керак».
Украинага Европадаги омборлардан қурол беришга чақириқ
Jyllands-Posten ёзишича, Метте Фредериксен Европа Украинани қўллаб-қувватлаш учун етарли ҳаракат қилмаяпти, деб ҳисоблайди: «У турли мамлакатлар омборларида кўплаб ўқ-дорилар ва бошқа нарсалар борлигини таъкидлайди».
«Ўз навбатида, Дания ўзининг барча артиллериясини топширди. Дўстлар, кечирасизлар, лекин Европада ҳали ҳам омборларда ўқ-дорилар бор», - деб ёзади нашр Скандинавия қироллиги бош вазирига таяниб. «Биз ишлаб чиқариш ҳақида гапирмаяпмиз, Чунки бизда қурол бор. Бизда ҳозирда керак бўлмаган ўқ-дорилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бор. Биз уларни Украинага топширишимиз керак».
Мавзуга оид
12:28
WSJ: Трамп Киевга 20 йил давомида НАТОга аъзо бўлмаслик шартини қўйиши мумкин
20:40 / 07.11.2024
Google хариталардан Украинадаги ҳарбий объектлар тасвирини олиб ташлади
09:47 / 07.11.2024
ОАВ: Украина биринчи марта Каспий денгизидаги РФ кемаларини нишонга олди
11:29 / 06.11.2024