Қатар Ўзбекистонда муқобил энергетика бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси кўмагида энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов ва Al Mirqab Capital компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, веб-учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси масъул ходимлари иштирок этди.
Музокаралар давомида Қатар томонига Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбалардан кенг фойдаланиш ва мазкур соҳада лойиҳаларни амалга ошириш учун яратиб берилган кенг имкониятлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Учрашув доирасида Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида Қатар компаниясининг тўғридан тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда электр станцияларни барпо этиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Al Mirqab Capital компаниясига таклиф этилган лойиҳаларни амалга ошириш ишларини бошлаш ҳамда тегишли келишувларни имзолаш мақсадида Қатар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:10 / 03.10.2024
Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
10:40 / 13.09.2024